Болани мактабга тайёрлашга 300 минг етадими

© СтрингерМактаб бозори
Мактаб бозори - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
10 августдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйича мактаб бозорлари ишлай бошлайди. Қатор-қатор мактаб буюмлари тахланган расталар ҳар бир дўкон ва ҳар бир бозор олдида пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мухбири Тошкентнинг Ипподромдан Юнус-Ободгача бўлган энг йирик бозорларида ва савдо марказларида бўлиб болани мактабга жўнатиш учун керакли буюмларнинг энг кам миқдори неча пулга тушишини ҳисоблаб чиқди.

Маълумки, 10 августдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб мактаб ярмаркалари ишга тушади. Мактаб буюмлари билан тўла расталар ҳар бир дўкон олдида ва ҳар бир бозорда пайдо бўлади. Пойтахтнинг йирик савдо марказлари ҳам мактаб сезони билан боғлиқ тадбирларни эълон қилди. Харидор учун ҳамма нарса муҳаё, лекин ҳаммаси чўнтакка боғлиқ.

© СтрингерМактаб бозори
Школьный базар - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб бозори
“Қизим бу йил олтинчи синфга боради. Биз ўтган йиллар давомида барча канцелярия маҳсулотларини “Солнечный” улгуржи савдо бозорида сотиб оламиз. Нархлар ўтган йилга нисбатан ўсган, албатта. Асосан албомлар, фломастерлар ва бўёқлар, яъни импорт қилинадиган ва чиройли нарсалар нархи ўсган. Дафтарлар билан муаммо йўқ, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотини сотиб оламиз. Охирги икки-уч йил ичида уларнинг сифати анча ўсган. Умуман кўпчиллик Россияда ишлаб чиқарилган канцелярия маҳсулотларини излайди”, — дейди пойтахтда яшовчи Галина Давлетшина.

Оддий дафтарлар нархи солиштирилганда, масалан “Солнечный” ёки Юнус-Обод бозорида, уларнинг нархи 50-100 сўмга фарқ қилади. Архангельск (Россия) заводида ишлаб чиқарилган юпқагина дафтар Юнус-Ободда 300-400 сўм туради, “Солнечный”да эса – 250 сўм. Ўзбекистон корхоналари Россиядан рулон қоғоз сотиб олиб улардан, дафтар ишлаб чиқаради.

© СтрингерМактаб бозори
Школьный базар - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб бозори
Нархлар ишлаб чиқарилган мамлакатига (Ўзбекистон, Россия ёки Туркия) қараб ҳар хил бўлиши мумкин. 48 варақли умумий дафтар нархи 1500 сўмдан 4000 сўмгача, 96 варақли дафтар 2000 сўмдан 9000 сўмгача, энг оддий ручкалар – 1000 сўм.

“Акварель бўёқлари, пластилин ва қаламлар, асосан Россияда ишлаб чиқарилгани яхши харид қилинади. Хитойда ишлаб чиқарилган рангли қаламлар, унчалик арзон бўлмаса-да, ранглари хира”, — дейди Қўйлиқ бозорида савдо қилувчи Баҳодир.

Кундалик дафтарлар билан ҳам вазият шунга ўхшаш. Маҳаллий кундаликларнинг сифати яхши, лекин болаларга чиройли расм билан безатилгани керак.

“Айрим оналар бутун коллекциялар тўплайди”, — дейда Баҳодир.

-         — Қандай маънода коллекциялар? Ҳар хил хил рангли дафтарлар-ми?  

“Йўқ, улар турли маданият ва санъат арбоблари суратлари чизилган дафтарлар коллекцияси тўплайди. Масалан Алишер Навоий, Зулфия, Амир Темур суратлари чизилган дафтарлар. Айниқса рус тилида гапирувчи аҳоли орасида бу одат бўлган”, — деб сўзини якунлайди Баҳодир.

© СтрингерМактаб бозори
Школьный базар - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб бозори
Мактаб анжомларининг яна бир муҳим буюми, бу – мактаб сумкаси ёки рюкзаги. Унинг бошланғич нархи – 45 минг сўм.  Бозордаги энг яхши сумка нархи 400 минг сўмлик Туркияда ишлаб чиқарилган сумка. Арзонроқ сумкалар – Хитойда ишлаб чиқарилган.  

“Иккита олавер, – дейди бир буви одамлар орасидан, — барибир йиртилиб кетади. Ўтган йили бизда шундай бўлган эди”.

-        — Нимга уларнинг сифати шунчалик ёмон-ми?, — деб сўрадим  ундан.

“Биласизми, кимга қандайи тўғри келади. Биз ўтган йили қимматидан олган эдик, барибир йиртилди. Бу йил эса, арзонроғидан иккита олишга қарор қилдик”, — дейди буви.

© СтрингерМактаб бозори
Школьный базар - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб бозори
Болани мактабга жамлаш учун умума неча пул керак, — деб яна савол бердим мен.

“Биз 500 минг олиб чиққандик, ҳаммаси кетди. Олинмаган фақат сумка қолди. Мактаб формасига пулнинг ярми кетди. Формани яхшисидан олган маъқул”, — дейди менинг қулоғимга буви. “Нима бўлган-да ҳам у боланинг устига кийдирилади. Туркияда ишлаб чиқарилганини олдик, 230 мингга”.   

Бугун кўп макатабларда ўз формасини таклиф қилишади. Ҳар бир туманда, мактаб ўқувчиларига бир қолип асосида форма тикадиган тадбиркор тикувчилар ҳам топилган. Одатда бунинг учун бутун тикувчилик цехлари ишлайди ва формаларни улгуржи нархда сотади. Мисол учун, менинг танишим Бектемир туманида биринчи синф ўқувчиси учун  56 минг сўмга форма тикдирган. Комплектда ўғил бола учун шим, жилет киради. Қиз бола учун эса юбка ва жилет.

Мактаб формасининг унчалик қиммат бўлмаган тўпламини “Бек Барака” бозорида ҳам сотиб олиш мумкин. Бу ерда катта синф ўқувчилари учун кўйлаклар 25-35 минг сўм атрофида, шимлар 30-40 минг сўм атрофида, юбкалар 25-45 минг сўм атрофида туради.

Савдо марказларида нархлар, албатта, фарқ қилади. Лекин бу ерда сифатли ва маълум брендга оид маҳсулотлар сотилади. Мисол учун Centrum, Deli, Maped номли канцтоварлар, Хитой, Туркия ва Кореяда ишлабчиқарилган мактаб формалар. Бу ерда 500 минг сўм, албатта ҳамма нарсага етмайди, камида, 1 млн сўм керак.

© СтрингерМактаб бозори
Школьный базар - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб бозори
Хўш, 300 минг сўм билан болани мактабга таёрлаш мумкин-ми? Бизнинг жавоб – ҳа, албатта.

— 30 та катак дафтар, 30 та чизиқ дафтар – 18 минг сўм   
— кундалик дафтар — 50 минг сўм
— акварел бўёқлар, рангли қаламлар, рангли ручкалар – 30 минг сўм
— пластилин, рангли қоғоз, қайчи, ўчирғич, чизғич – 35 минг сўм
— мактаб формаси — 60 минг сўм
— пойабзал, энг арзони  — 28 минг сўм
— жисмоний тарбия учун спорт кийими — 20 минг сўм
— рюкзак ёки сумка – 45 минг сўм
Буларнинг ҳаммаси 286 минг сўм бўлади. 

Янгиликлар лентаси
0