ОАВ: Шимолий Корея аскарлар қочиб кетмаслиги учун чегарага миналарни жойлаб чиқди

© Sputnik / Ирина НехорошкинаШимолий Корея чегараси
Шимолий Корея чегараси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шимолий Корея ҳарбийлари мамлакатни Жанубий Кореядан ажратиб турувчи чегара ҳудудига миналарни жойлаштириб чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ренхап агентлиги тарқатган маълумотларга кўра, айни вақтда Шимолий ва Жанубий Корея чегарасида миналар жойлаштирилмоқда. Жанубий кореялик манбанинг таъкидига қараганда, Пхеньян расмийлари аскарлар Жанубий Корея томонга қочиб кетмасликлари учун бундай чораларга қўл урган, деб ёзади РИА Новости.

Шимолий Корея баллистик ракеталар синовини ўтказмоқда - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ, Япония ва Жанубий Корея дипломатлари Шимолий Кореяга босимни кучайтирмоқда
Хабар ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.

Агентликнинг ёзишича, Шимол ва Жануб ўртасида 1950-1953 йилларда кечган Корея урушдан сўнг тинчлик сулҳи имзоланганидан бери биринчи маротаба бундай ҳолат кузатилмоқда.

Сеул расмийларининг таъкидига қараганда, бу ҳаракатлар Пхеньянга нисбатан олиб борилаётган "психологик" уруш самараси деб ҳисоблаш мумкин. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Жанубий Корея Пхеньян билан чегарада 24 километр масофагача "бақира" оладиган карнайларни жойлаштириб чиққан эди.

Манбага кўра, Пханмунджом туманидаги музокаралар пунктида ҳудудга мина жойлаб чиқиш ҳолатлари кузатилган.

"Тахминимизча, ўша ерда хизмат қилаётган шимолий кореялик аскарларнинг қочиб кетмаслиги учун шундай чора кўрилган", — деб таъкидлади манба.

Агентлик, шунингдек, Пхандмунжомдаги буфер ҳудудини миналаштириш 1953 йилда тузилган тинчлик сулҳига кўра таъқиқланганини эслатиб ўтган.

Жанубий Корея расмийлари ҳисоб-китобига кўра, Шимолий Корея чегарада тўрт мингга яқин миналарни жойлаштиришга улгурган.

Янгиликлар лентаси
0