Хитойнинг 50 ҳарбий машинаси Қирғизистонга етиб келди

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишҚирғизистонда ШҲТ ўқув машғулотлари
Қирғизистонда ШҲТ ўқув машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойнинг 50 ҳарбий техника ва 300 аскардан иборат қўшнлари ШҲТ ўқув машғулотларида қатнашиш учун Қирғизистонга кириб келди.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Сешанба куни 50 ҳарбий техника ва 300 аскардан иборат Хитой армияси вакиллари Шанхай Ҳамкорлиги Ташкилоти “Тинчлик Миссияси 2016” ўқув машғулотларида қатнашиши учун Қирғизистонга кириб келди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон Бош штаби матбуот хизмати.

ШҲТ мамлакатлари “Тинчлик миссияси 2016” ўқув машғулотлари 15-21 сентябр кунлари Қирғизистонда бўлиб ўтади. Унда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия ҳарбий қисмлари иштирок этади.

Ўқув-машғулотлар давомида беш мамалакат вакиллари, экстремизм, сепаратизм ва террорчиликка қарши кураш ҳамда антитеррор операциялар давомида  ҳарбий қўшнларни биргаликда бошқариш масалалари устида ишлашади.

Тожикистон ҳарбийларининг ушбу ўқув машғулотларида қатнашиш учун келиши 13 сентябр кун охирида режалаштирилган, Россия ҳарбий кучлари 14 сентябрда кутилмоқда. Қозоғистон вакиллари эса — 14 сентябр куни чегарани кесиб ўтиб тушга қадар машғулотларга етиб келиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0