Қоида бузган ҳайдовчилар учун жарима ҳақида маълумот берувчи сайт ишга тушди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишКомплекс автофиксации нарушений ПДД
Комплекс автофиксации нарушений ПДД - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сайтда рўйхатдан ўтиш учун мобил телефон рақамини кўрсатиш ҳамда SMS-хабарномада келган кодни киритиб, пароль ўйлаб топиш лозим

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Тошкент йўлларида автоматик қайд этиш камералари аниқлаган қоидабузарликлар учун жарималар мавжудлигини текширишга қаратилган сайтни ишга туширди, деб хабар бермоқда "Подробно.уз".

Аммо ушбу сервисдан ҳозирча фақат UMS абонентлари фойдаланишлари мумкин.

Автомобил рақами - Sputnik Ўзбекистон
Қонун барчага баробар: ЙҲХБ хориж рақамли автомобил эгаларига ҳам жарима солмоқчи

Шунингдек, UMS абонентлари жарималарни 8860 қисқа рақамига "автомобиль давлат рақами пробел техпаспорт серияси ва рақами" кўринишидаги SMS-хабар (масалан: 01R555XY AAC5847770) SMS хабар юбориб ҳам текшириши мумкин. Ҳар бир кириш SMS хабарининг нархи — 5 цент.

Сайтда рўйхатдан ўтиш учун мобил телефон рақамини кўрсатиш ҳамда SMS-хабарномада келган кодни киритиб, пароль ўйлаб топиш лозим. Шахсий кабинетда иккитагача автомобилни кўрсатиб, уларнинг жарималарини кузатиб бориш мумкин. Бунинг учун машинанинг давлат рақами ва техпаспорт рақами зарур.

Агар жарималар бўлса, шахсий кабинетда жарима солиниши ҳақидаги қарор рақами, қоидабузарлик санаси ва жойи, қоидабузарлик тури, жарима суммаси, қоидабузарликнинг мақоми ва унинг ёпилиш санаси (жарима тўланганидан сўнг) кўрсатилади. Қарор нусхасини кўчириб олиш мумкин.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0