Зокиржон Алматов ва Ёдгор Саъдиев Умра зиёратини адо этишди

Oбуна бўлиш
Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифада жойлаштирилган суратда уларнинг зиёратчилар либосида эканини кўриш мумкин

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Собиқ Ўзбекистон ички ишлар вазири, ўтган йил декабрида Коррупцияга қарши комиссия раиси этиб тайинланган генерал-полковник Зокиржон Алматов ва Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев кичик ҳаж — Умра сафарида бўлишди.

"Имкон шоу" бошловчиси Аҳрор Қўшматовнинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштирилган суратда уларнинг зиёратчилар либосида эканини кўриш мумкин.

Публикация от Axror Qushmatov (@axrorqushmatov) Май 3 2017 в 8:48 PDT

"Зиёратлари қабул бўлсин", деб ёзилган суратга изоҳда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0