Тожикистоннинг энг катта бозорида кучли ёнғин содир бўлди

© Пресс-служба МЧС РФ / Медиабанкка ўтишТушение пожара, архивное фото
Тушение пожара, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон ИИВ ходими маълумотига кўра, ёнғинда 25 дўкон ва 260 савдо-сотиқ жойлари бутунлай ёниб кетган.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Душанбе шаҳрида энг йирик бўлган “Карвон” бозорида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Спутник Тожикистон хабар берди.

“Ёнғин бошлаши билан 28 та ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ва 2 мингдан ортиқ ёнғин хавфсизлиги ходимлари воқеа жойига етиб келган. Ёнғин хавфсизлиги хизматининг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилди. Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ”, — деб хабар қилди ИИВ ходими.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин электр тармоқларнинг қисқа туташув натижасида содир бўлди. Ҳозирги вақтда махсус комиссия томонидан ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш бўйича текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаларига кўра етказилган моддий зиён аниқланади.

2017 йил 3 июн куни Тожикистон пойтахти ҳукумати ёнғин натижасида зиён кўрган дўкон сотувчиларини қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Карвон” бозорининг майдони 14 минг квадрат метрни ташкил қилади, у Тожикистонда энг йирик бўлган савдо мажмуаси ҳисобланади.

“Карвон” бозорида охирги йилларда бир неча маротаба ёнғин содир бўлган эди. Бозорда 2002 йилда қисқа туташув оқибатида 5 маротаба ёнғин юз берган. Энг сўнгги ёнғин 2012 йилнинг сентябр ойида содир бўлган эди. Унинг оқибатида 2250 та савдо-сотиқ жойлари ёниб кетган, ёнғиннинг умумий майдони 8 минг метрни ташкил қилган эди.

“Карвон” бозорида содир бўлган ёнғинлар натижасида жами 3,5 млн доллар зиён етказилган.

Янгиликлар лентаси
0