Ўзбекистонга Хитойдан 10 млн туп тут кўчати келтирилади

© TANG CHHIN SOTHY / AFPШелкопряды едят листья тутового дерева
Шелкопряды едят листья тутового дерева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекипаксаноат" уюшмасида хитойлик ишбилармонлар билан учрашув бўлиб ўтди

TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Кузда Ўзбекистонга Хитойдан уч навдаги 10 миллион туп тут кўчати келтирилади. Бу ҳақда "Ўзбекипаксаноат" уюшмасида хитойлик ишбилармонлар билан бўлиб ўтган учрашувда айтилди.

Савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича бўлиб ўтган музокаралар доирасида ипакчилик соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, пилла етиштириш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда "Жаҳон" АА.

Коконы тутового шелкопряда - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев пиллачиликни қайта ташкил қилмоқда

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси бошқаруви раиси Баҳром Шарипов тизимдаги корхона ва ташкилотларга 2023 йилгача қатор имтиёзлар берилгани, хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар туфайли қулай ишбилармонлик муҳити таъминланаётганини эътироф этди. Эндиликда пиллачилик тармоғига жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан кириш визалари расмийлаштирилади. Давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар бериш, муддатини узайтириш, вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва муддатини узайтириш амалга оширилади.

"Биз тут плантациялари яратиш билан шуғулланамиз. Ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Сурхондарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги соҳа корхоналари фаолияти билан батафсил танишдик. Кузда Ўзбекистон иқлим шароитига мос келадиган уч навдаги тут кўчатларидан 10 миллион туп етказиб беришга келишиб олдик", — деди "Син Фу" компанияси бош директори Су Пинг Хуа.

Учрашув давомида жорий йилда хитойлик ҳамкорлар томонидан 276 миллион доллар инвестиция киритилиши кутилаётгани қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0