Тошкентда "Матиз" минган йигит ҳомиладор аёлни уриб кетди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишТез тиббий ёрдам машинаси
Тез тиббий ёрдам машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЙТҲ Қоратош кўчасида, 31 рақамли уй рўпарасида юз берган. Автомобил ҳалокати оқибатида ҳомиладор аёл ўнг қўли ва ўнг оёғи лат еган. Афсуски, аёл ҳомиласидан ҳам айрилган

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Тошкентда юз берган йўт транспорт ҳаракати оқибатида ҳомиладор аёл жароҳат олди: ҳайдовчининг беғамлиги туфайли аёлда ҳомила тушиши рўй берди.

Йўлдаги белги - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги даҳшатли авария: автомобил қисмларга бўлиниб кетди
Маълум бўлишича, 1 август куни эрталаб Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида "Матиз" русумли автомобилни бошқариб бораётган 26 яшар йигит уч кишини уриб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса Қоратош кўчасида, 31 рақамли уй рўпарасида юз берган. Автомобил одамларни уриши оқибатида ҳомиладор аёл ўнг қўли ва ўнг оёғидан лат еган. Афсуски, аёл ҳомиласидан ҳам айрилган. Ҳомиланинг неча ойлик бўлгани номаълум. Аёл 7 туғруқхонага олиб кетилган.

Қолган икки йўловчилар — 52 ёшли аёлнинг кўкрак қафаси жароҳатланган, 24 яшар йигит эса енгил жароҳатлар билан қутулган.

Иккаласи ҳам Шошилинч тиббий ёрдам Республика марказига олиб кетилган.

 

Янгиликлар лентаси
0