ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Қашқадарёда 4 яшар бола учинчи қаватдан тушмоқчи бўлди, бахтсиз ҳодисанинг олдин олинди деб хабар берди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот-хизмати.
Хабарда айтилишича, 2017 йилнинг 1 август куни кеч соат 21:00да Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор навбатчи гуруҳига маълумот келиб тушган. Маълум бўлишича Қарши шаҳрида 2013 йилда туғилган болакай уйнинг деразасини очиб, учинчи қаватдан пастга тушмоқчи бўлган. Бу ҳақда қўшнилари томонидан хабар берилган.
Олинган тезкор хабар бўйича, масъул навбатчи гуруҳи зудлик билан (10 дақиқа ичида) воқеа жойига етиб бориб, болани махсус тоғ анжомлари ёрдамида болани қутқариб қолишга муваффақ бўлишган.
Аниқлик киритилишича, ФВВ ходимлари болани 5 қаватли уйнинг қўшни хонадони орқали 3-қаватга тушиб, бола яшайдиган хонадоннинг очиқ ойнаси орқали пастга олиб тушиб қутқариб қолишган.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати натижасида содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисанинг олди олинган.
Хабарга кўра, ФВВ ходимлари қаровсиз қолдирилган боланинг ота-онаси билан боғлана олмагач, уни соғ-саломат ИИБ ходимларига топширишган.