Хитойда курашчилар Ўзбекистон президенти соврини учун беллашади

© Международная Ассоциация КурашЧемпионат мира по Курашу среди взрослых
Чемпионат мира по Курашу среди взрослых - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2023
Oбуна бўлиш
25-30 апрель кунлари Ханчжоу шаҳрида кураш бўйича қитъа чемпионати ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида кураш бўйича қитъа чемпионати доирасида 30 апрель куни Ўзбекистон президенти соврини учун “Кураш: World Series Pro” турнири ўтказилади. Бу ҳақда Халқаро Кураш ассоциацияси (IKA) хабар берди.
25-30 апрель кунлари Ханчжоу шаҳрида 24 Осиё давлатларидан 400 нафар спортчилар иштирокида кураш бўйича катталар ўртасида XII Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Чемпионат доирасида 27 апрель куни Осиё ва Океания кураш федерациясининг халқаро конгресси ва йиғилиши ўтказилади. Дастурдан конфедерацияга янги аъзоларни қабул қилиш, минтақавий ва миллий федерациялар фаолиятини такомиллаштириш, халқаро мусобақалар сони ва сифатини ошириш каби муҳим масалалар ўрин олган.
Чемпионатнинг асосий беллашувлари 28 апрелдан бошланади.
Мусобақаларнинг биринчи кунида эркаклар 4 вазн тоифасида, аёллар эса 3 вазн тоифасида қатнашадилар.
Ушбу турнирда ўз вазн тоифаларида ғолиб чиққан спортчилар 1500, 750 ва 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланадилар.
Янгиликлар лентаси
0