Ўзбек курашчилари Осиё чемпионатида 15 та медалга эга бўлишди

© МОҚҚирғиз Республикасидаги Осиё чемпионати
Қирғиз Республикасидаги Осиё чемпионати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2023
Oбуна бўлиш
U-17 ёш тоифасидаги ўзбекистонлик курашчилар мусобақани 2 та олтин, 4 та кумуш ва 9 та бронза медаллари билан якунлади.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Қирғиз Республикасида спорт курашлари бўйича 17 ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Айни пайтга келиб, 17 ёшгача бўлган атлетлар баҳси якунланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ушбу ёш тоифасида сўнгги бўлиб эркин курашчилар ўртасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Бобожон Ибодуллаев (-45 кг), Абдумалик Жалолиддинов (-48 кг), Шоҳруҳбек Сапоев (-55 кг) ва Элдорбек Ҳасанов (-110 кг) бронза медалларига эга чиқди.
Умумий ҳисобда U-17 ёш тоифасидаги ўзбекистонлик курашчилар мусобақани 2 та олтин, 4 та кумуш ва 9 та бронза медаллари билан якунлади.
Регламентга кўра, бугун мусобақада дам олиш куни. Эртадан 23 ёшгача бўлган курашчилар ўз маҳоратларини намойиш этишади.
Янгиликлар лентаси
0