Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Соат 17:00 ҳолатига сайловда энг кўп овоз берган ҳудуд қайси?

© Sputnik / Владимир АлексеевДосрочное голосование на выборах президента Узбекистана в посольстве Узбекистана в Москве.
Досрочное голосование на выборах президента Узбекистана в посольстве Узбекистана в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Oбуна бўлиш
Участкалар очилганидан бери 13 459 677 нафар овоз берувчи сайловда иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Бугун соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйича 69,85 фоиз овоз берувчи президент сайловида иштирок этди. Бу ҳақда МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.
Участкалар очилганидан бери 13 459 677 нафар овоз берувчи сайловда иштирок этди. Қайд этилишича, Фарғона вилоятида энг кўп сайловчи овоз берган. Уларнинг сони 1 611 307 нафар.
Ўзбекистон бўйича соат 08:00дан соат 17:00 гача овоз берганлар сони

Ҳудудлар

Овоз берганлар сони

Фоиз

Қорақалпоғистон республикаси

693 668 нафар

70,56

Андижон вилояти

1 260 776 нафар

74,83

Бухоро вилояти

775 164 нафар

72,34

Жиззах вилояти

598 868 нафар

75,58

Навоий вилояти

415 652 нафар

65,21

Наманган вилояти

1 101 553 нафар

69,82

Самарқанд вилояти

1 487 298 нафар

71,02

Сирдарё вилояти

330 242 нафар

67,41

Сурхондарё вилояти

963 092 нафар

68,03

Тошкент вилояти

1 254 515 нафар

69,30

Фарғона вилояти

1 611 307 нафар

73,04

Хоразм вилояти

646 967 нафар

64,16

Қашқадарё вилояти

1 276 215 нафар

68,98

Тошкент шаҳри

1 044 360 нафар

63,35

Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 июль куни, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтмоқда.
Унда президентликка 4та партиядан қуйидаги номзодлар иштирок этмоқда: Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан 7 июлга қадар давом этди.
Сайловда овоз бериш учун Ўзбекистон бўйича жами 10784 та сайлов участкаси ташкил этилган. Улар 14 та сайлов округига бириктирилди. Уларнинг фаолиятини 266 нафар сайлов комиссияси аъзоси назорат қилиб боради.
Бундан ташқари айни дамда хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари учун дунёнинг 39та давлатида 56 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Россиянинг 7 та шаҳрида сайлов участкалари тузилган. Улар Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси, Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Владивостокдаги бош консулхоналарида ташкил этилган.
Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни 28 июндан 5 июлга қадар бўлиб ўтди. Унда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган 376 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этди.
Ўзбекистон президенти сайловини юзлаб хорижлик кузатувчилар ва мингдан ортиқ журналистлар кузатиб бормоқда. Хусусан, хорижий давлатлар ва нуфузли ташкилотлардан келган 797 нафар кузатувчи ва 1400 нафар маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилган.
Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан, муайян округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда чоп этилган. Шунингдек кўзи ожизлар учун Брайл алифбосида тайёрланган махсус трафаретлар ҳар бир сайлов участкасига етказиб берилади.
Ўзбекистонда Сайловчилар ягона электрон рўйхатига (СЯЭР) жами 19 млн 593 минг 838 нафар фуқаро киритилди. Шулардан 47 фоизини эркаклар, 53 фоизини аёллар ташкил этади. 30,1 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат. Хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатидан жами 323 минг 626 нафар сайловчи жой олди.
Янгиликлар лентаси
0