Мирзиёев Марказий Осиёда тўлиқ эркин савдо зонасини яратишни таклиф қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзиёев Марказий Осиёда тўлиқ эркин савдо зонасини яратишни таклиф қилди
Мирзиёев Марказий Осиёда тўлиқ эркин савдо зонасини яратишни таклиф қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2023
Oбуна бўлиш
Душанбеда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида Шавкат Мирзиев тўлақонли эркин савдо зонасини ташкил этишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Мирзиёев Марказий Осиёда тўлиқ эркин савдо зонасини яратишни таклиф қилди.
Душанбеда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида Шавкат Мирзиев тўлақонли эркин савдо зонасини ташкил этишни таклиф қилди.
Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик минтақавий шериклик ва интеграциянинг асосий ҳаракатлантирувчиси эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда минтақадаги барча давлатлар билан бу йўналишда амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.
“Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун имтиёз ва чекловларсиз тўлақонли эркин савдо зонасини тезда шакллантириш зарур, деб ҳисоблаймиз”, — деди Мирзиёев.
Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиё минтақасида барқарор савдо ва логистика занжирларини шакллантиришни назарда тутувчи комплекс минтақавий дастурни қабул қилиш, трансчегаравий савдо ва ҳамкорлик марказларини очиш ва кенгайтириш, қонунчиликни уйғунлаштириш ва ўзаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, санитария ва фитосанитария назоратини божхона маъмуриятчилигининг ягона электрон платформаларини яратиш, товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш, ҳудудий электрон тижорат платформасини ишга туширишни таклиф қилди.
"Бу вазифаларни амалга ошириш учун ташқи савдо фаолиятига масъул вазирларнинг мунтазам йиғилишлари механизмини ишга туширишни таклиф қиламиз”, — дея қўшимча қилди Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2023
Мирзиёев Марказий Осиё бўйича халқаро медиа платформа яратишни таклиф қилди — видео
Янгиликлар лентаси
0