Энди Ўзбекистон банклари ва брокерлар Россия валюта бозорида савдо қилиши мумкин

© Sputnik / Руслан КривобокВалютные торги. Архивное фото
Валютные торги. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2023
Oбуна бўлиш
Россия ҳукумати валюта савдосида иштирок этиши мумкин бўлган давлатлар рўйхатини тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Энди Ўзбекистон банклари ва брокерлари Россия валюта бозорида савдо қилиши мумкин. Бу ҳақда Россия ҳукумати томонидан имзоланган тегишли ҳужжатда назарда тутилган.
Россия ҳукумати валюта савдосида иштирок этиши мумкин бўлган давлатлар рўйхатини тасдиқлади. Унга кўра, хорижий кредит ташкилотлари, дўст ва нейтрал давлатларнинг брокерларига Россия валюта бозорида, шунингдек деривативлар бозорида савдо қилишга рухсат берилади.
Бундай давлатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақидаги фармойишни мамлакат бош вазири Михаил Мишустин имзолаган.
"Рўйхатга 30 дан ортиқ давлат киритилган. Булар Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Жазоир, Бангладеш, Баҳрайн, Бразилия, Венесуэла, Ветнам, Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Хитой, Куба, Малайзия, Марокаш, Мўғулистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Покистон, Саудия Арабистони, Сербия, Таиланд, Туркия, Жанубий Африка", — деяйилган ҳужжат матнида.
Ушбу нормалар дўст ва нейтрал мамлакатлар миллий валюталарини тўғридан-тўғри конвертация қилиш механизми самарадорлигини ошириш ва Россия иқтисодиётининг миллий валютада ҳисоб-китобларга бўлган талабини қондириш учун рублга тўғридан-тўғри котировкаларни шакллантиришга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва биржасининг пул бозори департаменти директори Сергей Титов пул-валюта бозори Россия молия бозорининг энг йирик сегменти эканини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Москва биржаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва бошқа Россияга дўст бўлган давлатлар миллий валюталарини алмаштириш учун маҳаллий марказга айланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0