Саёҳат пайтида туристлар асосан нимадан қўрқишлари маълум бўлди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишБухоро кўчаларидан бирида сайёҳлар.
Бухоро кўчаларидан бирида сайёҳлар. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2023
Oбуна бўлиш
Туристлар саёҳат даврида асосан нимадан кўпроқ қўрқишлари юзасидан сўров ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Туристлар саёҳат харажатларига пул сарфлаганларида алданиб қолишдан кўпроқ қўрқишади. Бу ҳақда РИА Новости “Авиасейлс”га таяниб хабар берди.
Хизмат томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 73 фоизи турар жой ёки авиачипталарни брон қилишда фирибгарларга дуч келишдан қўрқишади.
Навбатдаги энг машҳур қўрқув — валюта айирбошлашда пул йўқотиш. Бунга фойдаланувчиларнинг 14 фоизи жавоб берган. Шунингдек, 6 фоизи таксига буюртма беришда фирибгарликка дуч келишдан, 5 фоизи эса ресторан ёки дўконларда алданиб қолишдан қўрқишади.
Аслида, саёҳатчиларнинг ярмидан кўпи ҳеч қачон саёҳат фирибгарлигини бошдан кечирмаган —55 фоизи.
Янгиликлар лентаси
0