Трамп Нью-Гэмпширдаги бирламчи сайловларда учинчи бор ғалаба қозонди

© AFP 2023 / TIMOTHY A. CLARYДональд Трамп выступает на предвыборном мероприятии в Нашуа, штат Нью-Гэмпшир, 23 января 2024 года.
Дональд Трамп выступает на предвыборном мероприятии в Нашуа, штат Нью-Гэмпшир, 23 января 2024 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2024
Oбуна бўлиш
Трамп Нью-Гэмпширдаги праймеризда кетма-кет учинчи бор ғалаба қозонганини эълон қилди.
ТОШКEНТ, 24 янв – Sputnik. Дональд Трамп Нью-Гэмпшир штатида АҚШ президентлигига номзодларнинг бирламчи сайловларида (праймериз) ғалаба қозонганини маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Биз Нью-Гэмпширда уч марта ғалаба қозондик”, — деди у овоз беришдан кейин тарафдорлари олдида қилган чиқишида.
Трамп аввалроқ бу штатдаги праймеризда икки марта ғалаба қозонган – 2016 йилда энди президентликка номзод бўлаётганида, шунингдек, 2020 йилда қайта сайланиш кампанияси доирасида.
Собиқ президент бу ғалабани энг муҳим деб атади ва ноябрь ойида президентликка сайланишига ишонч билдирди.
Сешанба куни АҚШнинг Нью-Гэмпшир штатида 2024 йилги президентликка номзодлик учун бирламчи сайловлар бўлиб ўтди. Овоз бериш собиқ президент Дональд Трампнинг республикачи асосий рақиблари ва БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли ўртасидаги кескин рақобат муҳитида ўтди.
“Associated Press” нашри прогнозига кўра, Трамп – 53,8 фоиз, Хейли эса 10 фоиз кам овоз тўпламоқда. Хейли ҳали овозлар саналаётган босқичида мағлубиятини тан олди ва рақибини ғалаба билан табриклади, бироқ сайловда қатнашишни давом эттириш ниятини билдирди.
Мамлакатнинг амалдаги раҳбари Жо Байден февраль ойи бошида Жанубий Каролинада овоз бериш учун бу штатдаги Демократик партиянинг праймеризини ўтказиб юбориши ҳақида мунозарали қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йил ноябрида бўлиб ўтади. Республикачилар партиясидан номзодликка Дональд Трамп ва Никки Хейли даъвогарлик қилмоқда. АҚШнинг собиқ вице-президенти Майк Пенс, Шимолий Дакота губернатори Дуг Бергум, Жанубий Каролина штати сенатори Тим Скотт ва Нью-Жерси штати собиқ губернатори Крис Кристи, шунингдек, Флорида губернатори Рон Десантис ва тадбиркор Вивек Рамасвами аллақачон сайловолди пойгасидан чиқиб кетишган. Американинг амалдаги етакчиси Жо Байден Демократик партиядан қайта сайланиш ниятида.
Янгиликлар лентаси
0