Туркиялик тадбиркор Самарқандда сайёҳлик мажмуасини барпо этишни режалаштирмоқда

© Sputnik / Актан ТемиркановСоборная мечеть Биби-Ханым мусульманское культовое сооружение в Самарканде
Соборная мечеть Биби-Ханым мусульманское культовое сооружение в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари туркиялик тадбиркор Рашид Хон билан музокара ўтказишди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Туркиялик тадбиркор Самарқанд вилоятида сайёҳлик мажмуасини барпо этишни режалаштирмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари туркиялик тадбиркор Рашид Хон билан музокара ўтказишди. Унда мамлакатга хорижий сармояларни жалб қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
“Томонлар Самарқанд вилоятида сайёҳлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини ўрганиш тўғрисида келишиб олишди”, — дейилади хабарда.
Турк тадбиркорига Ўзбекистонда хорижий инвестор учун яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, логистика имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Мамлакатда саноат, транспорт, энергетика, туризм ва "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган йирик инвестициявий лойиҳалар ҳам айтиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мисрлик сармоядор Самарқандда сайёҳлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасида иштирок этишга қизиқиш билдираётгани маълум қилинган эди. Сайёҳлик мажмуасини уч босқичда амалга ошириш режалаштирилган.
Комитет по развитию туризма Санкт-Петербурга и управление туризма Самаркандской подписали соглашение о партнерстве и дальнейшем сотрудничестве в сфере туризма.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2023
Санкт-Петербург ва Самарқанд туризм соҳасида ҳамкорликни кучайтиради
Янгиликлар лентаси
0