Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Шойгу Украина ҚКнинг йил бошидан бери йўқотишларини маълум қилди

© AP Photo / Shandyba MykytaУкраинские военнослужащие недалеко от Бахмута, Донецкая область, 23 ноября 2023 года.
Украинские военнослужащие недалеко от Бахмута, Донецкая область, 23 ноября 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2024
Oбуна бўлиш
Киев режими жанг майдонидаги ҳақиқий вазиятни фуқаролардан яшириш учун қўлидан келганини қилмоқда, дейди Шойгу.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг йил бошидан бери йўқотишлари 71 минг кишидан ошди, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

“Умуман олганда, Украина Қуролли кучларининг шу даврдаги, яъни жорий йил бошидан бери йўқотишлари 71 минг кишидан ва 11 минг турли хил қуроллардан ошди. Бу ўтган йили худди шу даврдаги кўрсаткичлардан қарийб уч баробар кўпдир”, — деди вазир.

Хусусан, россиялик ҳарбийлар тўртта Abrams ва бешта Leopard танкини, 27 та Bradley пиёда жанговар машинасини, олтита HIMARS, 11 та зенит-ракета тизимини, жумладан, бешта Patriot’ни йўқ қилди.
Шойгунинг таъкидлашича, армия душманни ўз позицияларидан сиқиб чиқаришда давом этмоқда ва унга янги чизиқларда мустаҳкам ўрнашиб олишга имкон бермаяпти.
“Украина Қуролли Кучлари сафларида қочқинлик ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Украина назорати остидаги ҳудудда тинч аҳолига қарши талон-тарожқилиш авж олган. Киев режими жанг майдонидаги ҳақиқий вазиятни фуқаролардан яшириш учун қўлидан келганини қилмоқда”, - дейди Шойгу.
Унга кўра, Украина қўмондонлиги жангга захираларни ташлашга ва хорижий техниканинг энг қиммат моделларидан фойдаланишга мажбур.
Огромное пламя вырывается из боевого танка Абрамс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари қандай тактика ёрдамида Американинг "Abrams" танкларини йўқ қилмоқда?
Янгиликлар лентаси
0