Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2024
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Москвадаги терактда ўнлаб кишилар қурбон бўлиши муносабати билан Путинга таъзия йўллади.
ТОШКЕНТ, 22 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга Москвадаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан таъзия йўллади.
Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган. Давлат раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Жума куни Москвадаги Крокус Сити Холл концерт залига уюштирилган теракт оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра 40 киши қурбон бўлган 100дан ортиқ одам жароҳатланган.
Янгиликлар лентаси
0