Татаристон ва Сурхондарё вилояти ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди

© Хокимият Сурхандарьинской областиТатаристон раиси Рустам Минниханов Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан учрашди.
Татаристон раиси Рустам Минниханов Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан учрашди.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2024
Oбуна бўлиш
Рустам Минниханов Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Татаристон ва Сурхондарё ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқувчи баённома имзоланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Татаристон раиси Рустам Минниханов Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан учрашди.
Унда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Хусусан, нефтни қайта ишлаш, транспорт ва логистика, таълим, қишлоқ хўжалиги, инновацион технологиялар ҳамда чорвачиликни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.
Қайд этилишича, келгусида ҳамкорлик алоқаларини маданий соҳаларда ҳам ривожлантириш мақсадида маданият кунларини ташкил этиш, ўтказиладиган байрам тадбирларида икки ҳудуд делегацияларининг ташрифларини уюштиришга келишиб олинди.

"Татаристон ва Сурхондарё ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичда ривожлантириш бўйича ўтказилган учрашув якунлари юзасидан икки ҳудуд раҳбарлари томонидан баённома имзоланди", — дейилади ҳокимлик хабарида.

Қайд этилишича, ўтган йил охирида Татаристон-Ўзбекистон савдо айланмаси 27 фоизга ошиб, 370 миллион долларни ташкил қилди. Татаристоннинг қатор етакчи корхоналари ўзбекистонликлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Рустам Минниханов Татаристон сармоя учун очиқ ва хорижий компаниялар учун Россия бозорига кириш нуқтаси эканлигини таъкидлади.
Томонлар Татаристон ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини етказиб бериш ва "Айритом" эркин савдо зонаси имкониятларидан фойдаланиш масалаларига ҳам тўхталди.
Рустам Минниханов топшириғига кўра, яқин ҳафталарда мазкур соҳа салоҳиятини ўрганиш учун корхоналар делегацияси тузилади ва унинг натижаларига кўра “йўл харитаси” тайёрланади.

“Сурхондарё вилоятида бугунги кунда 7 минг татар истиқомат қилади. Рустам Минниханов татар жамиятининг қўллаб-қувватлангани учун алоҳида миннатдорчилик билдирди”, – дейилади Татаристон ҳукумати хабарида.

“Ушбу учрашув муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонаман. Биз ҳамкорликнинг ҳар қандай вариантини кўриб чиқишга тайёрмиз, – деди Улуғбек Қосимов.
Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги мустаҳкам алоқалар. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2023
Ўзбекистон ва Татаристон: ҳамкорлик рақамларда
Янгиликлар лентаси
0