Ўзбекистон кучли зилзилаларни прогноз қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқади

© Depositphotos.com / Vchalup2Детектор лжи или сейсмограф для обнаружения землетрясений
Детектор лжи или сейсмограф для обнаружения землетрясений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2024
Oбуна бўлиш
Фанлар академияси ҳузурида Зилзила муҳандислиги олимлари ассоциацияси ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон кучли зилзилаларни прогноз қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқади. Бу ҳақда президент имзолаган тегишли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасига замонавий ёндашувлар жорий этилади, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги янада оширилади. Шунингдек, кучли зилзилаларни прогноз қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва уларга тайёргарлик кўришнинг замонавий тизимини яратилади.
“2024 йил 1 июндан бошлаб МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган 5 қаватдан юқори тиббиёт объектлари ҳамда 9 қаватдан юқори биноларни актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари, шу жумладан, сейсмоизоляция ва демпфер ускуналари билан лойиҳалаш амалиёти йўлга қўйилади”, — дейилган ҳужжат матнида.
Шунингдек, 1 июлдан бошлаб янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III – IV тоифа бўлган объектларга бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини автоматик мониторинг қилиш ускунасини ўрнатиш мажбурий этиб белгиланади.

“МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори баллик ер силкиниши содир бўлганда ускуналардан олинган маълумотлар тезкор равишда таҳлил қилинади. У ҳақидаги ахборот Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига киритилади. Республика кенгаши уч кун муддатда ҳокимликлар билан биргаликда зилзила натижасида аниқланган бино ва иншоотларнинг заиф нуқталарини мустаҳкамлаш ва хавфни бартараф этиш чораларини белгилаб, уларнинг амалга оширилишини таъминлайди”, — дейилган қарор матнида.

Белгиланишича, 2024 йил 1 июлга қадар республиканинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудлари кесимида минтақавий акселерограммалар рақамлаштирилсин ҳамда уларнинг онлайн базалари шакллантирилади.
1 августдан бошлаб эса, хавфлилик омили III – IV тоифа бўлган объектларни ҳудуднинг зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб лойиҳалаш ва қуриш тартиби жорий этилади.
2024 йил 1 июндан бошлаб янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III – IV тоифа бўлган объектларда газ ва электр тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартиби жорий этилади. Мазкур тизими мавжуд бўлган ҳоллардагина шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасидан ўтказилади.

“2024 йил 1 июлга қадар техник ҳолати қониқарсиз деб топилган мавжуд бино ва иншоотларни “компенсацион инъекция технологияси орқали мустаҳкамлаш ва деформацияни олдинги ҳолатига қайтариш” услуби орқали қайта тиклаш ишлари эксперимент тариқасида амалга оширилади”, — дейилади ҳужжат матнида.

2024 йил 1 июндан бошлаб республика ҳудудида бўлиб ўтган зилзилалар мониторинги, уларнинг илмий таҳлили ва фаол тектоник ер ёриқларининг ҳаракатлари орқали яқин келажакда кутилаётган кучли зилзила хавфи бор ҳудудларни аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади.
Бунда зилзилаларнинг вужудга келиш механизми, даражаси ва зилзила даракчиларининг турли геодинамик жараёнларда намоён бўлиши, шунингдек, яқин келажакда кутилаётган кучли зилзила хавфи бор ҳудудларни аниқлаш – Фанлар академияси томонидан амалга оширилади.
2024 йил 1 майдан бошлаб ҳар бир ҳудудда кучли зилзилада аҳолини қутқариш ишларига жалб этиш учун волонтёрлик гуруҳларини шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади.
Қарор билан, Фанлар академияси ҳузурида Зилзила муҳандислиги олимлари ассоциацияси ташкил этилди. Ассоциация томонидан ҳар чоракда тайёрланадиган таклифлар Республика кенгаши томонидан ҳар ярим йилда муҳокамадан ўтказилади ва асосланган таклифлар зудлик билан амалга оширилади.
Показатели сейсмографа во время землетрясения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2023
Энди ўзбекистонликлар кучли зилзила олдидан огоҳлантирилади
Янгиликлар лентаси
0