"Победа" авиакомпанияси “Москва–Самарқанд” йўналиши бўйича қанча йўловчи ташигани айтилди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании "Победа" в Международном аэропорту Внуково.
Самолет авиакомпании Победа в Международном аэропорту Внуково.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2024
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Россиянинг “Победа” авиакомпанияси бир йил давомида “Москва – Самарқанд – Москва” йўналиши бўйича 106 667 нафар йўловчи ташиди, дея хабар берди "Air Marakanda" матбуот хизмати.

“Air Marakanda" “Победа” авиакомпаниясини Москва – Самарқанд – Москва йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйиш билан бошланган муваффақиятли ҳамкорликнинг бир йиллиги билан табриклайди. 2023 йил 21 апрель куни “Победа” лоукостери Самарқанд халқаро аэропортидан Россия пойтахтига тўғридан-тўғри рейсларни очган тарихий сана бўлди. Бу муҳим қадам икки тарихий шаҳар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди ва йўловчиларга саёҳат, бизнес ва маданий алмашинув учун янги имкониятлар яратади”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, “Победа”нинг муваффақияти парвозларнинг юқори ўртача юкланишидан далолат беради – тахминан 95%.
Жорий йил давомида Air Marakanda ва “Победа” авиакомпаниялари хизмат кўрсатиш сифати ва хавфсизлиги бўйича юқори стандартларни белгилаб олди. Бу йўловчиларга ҳар бир сафарда қулай парвозлар ва ишончлиликдан баҳраманд бўлиш имконини берди.
Иккала компаниянинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли мижозлар қулай парвозлар жадвали ва кенг кўламли хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга.
"Авиакомпания “Самарқанд” халқаро аэропортида бир йил хизмат кўрсатиш давомида 584 та рейсни амалга оширди ва 106 667 йўловчини ташиди", — дейилади хабарда.
Кундалик парвозлар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
Москвадан жўнаш соат 2:25, Самарқандга етиб келиш – 8:20, Самарқанддан қайтиш рейси 9:20, Москвага етиб келиш 11:40.
Жума ва якшанба кунлари рейслар кунига икки марта қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
Москвадан жўнаб кетиш 20:30, Самарқандга етиб келиш – 2:25.
Самарқанддан қайтиш рейси 3:25 да, Москвага етиб келиш 5:55 да
Москвадан жўнаш соат 2:25, Самарқандга етиб келиш – 8:20.
Самарқанддан қайтиш рейси 9:20 да, Москвага етиб келиш 11:40 да.
Ҳар бир аэропорт учун вақт маҳаллий ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 4 майдан бошлаб “Победа” авиакомпанияси парвозлар частотасини ҳафтасига 9 мартадан 10 мартагача оширишни режалаштирмоқда.
Самарқанд халқаро аэропорти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2024
Самарқанд халқаро аэропорти баҳорги-ёзги парвозлар жадвалига ўтди — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0