Андрей Стенин танлови ғолиблари - видео

Oбуна бўлиш
Москвада Андрей Стенин номидаги халқаро фотомухбирлар танлови якунлари сарҳисоб қилинди ва ғолиблар аниқланди.
2022 йил мартида, махсус ҳарбий операция бошланган пайтда Мариуполда суратга олинган россиялик Алексей Орловнинг “Шафақ” сурати “Асосий янгиликлар, сериялар” номинациясида Гран-прига лойиқ кўрилди.
Баҳрайнлик Айман Ёқувнинг “Оловли шар” сурати “Асосий янгиликлар” номинациясида биринчи ўринни эгаллади. Суратда Яман томонидан Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги “Saudi Aramco” нефть базасига берилган зарба оқибатида осмонга кўтарилган олов ва тутун акс этган.
Андрей Стенин номидаги фотожурналистика конкурсининг мақсади ёш фотосуратчиларни қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик замонавий фотожурналистика муаммоларига жалб қилишдир. Танлов халқаро фотожамият фотожурнилистикада янги номлар кашф қиладиган, унинг юқори стандартларини қўллаб қувватлайдиган ва ривожлантирадиган, Россия ва дунё ҳужжатли фотосуратчилигининг сифат мезонларини белгилайдиган ягона майдондир.
Янгиликлар лентаси
0