Тор-М1 душман дронларини қандай йўқ қилмоқда — видео

Oбуна бўлиш
"Тор-М1" зенит-ракета мажмуаси Красний Лиман йўналишида сўнгги бир неча ой давомида душманнинг 200 дан ортиқ учувчисиз аппаратларини йўқ қилди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. "Тор-М1" ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими экипажлари махсус операция зонасида камикадзе дронларнинг ҳужумини қайтарди, деб хабар берди РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига асосан.

“Тор-М1 зенит-ракета мажмуаси экипажи жанговар навбатчилик пайтида душманнинг учувчисиз аппаратлари ҳужумини аниқлади. Қўшинлар позициялари ва қўмондонлик пунктларини ҳимоя қилиш учун ЗРМ экипажи душман камикадзе дронини 300 миллиметрли бошқарилувчи зенит ракеталари билан йўқ қилишга қарор қилди”, — дейилади хабарда.

Департамент маълумотларига кўра, Марказий ҳарбий округига қарашли "Тор-М1" зенит-ракета мажмуаси Красний Лиман йўналишида сўнгги бир неча ой давомида Россия қўшинларини ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш жараёнида душманнинг 200 дан ортиқ учувчисиз аппаратларини йўқ қилган.
Йўқ қилинган дронлар орасида "Лелека", "Фурия", "Мигун" каби турли хил разведка ва ҳужумчи ва камикадзе дронлар бор, деди журналистларга чақирув белгиси "Минус" бўлган ҳарбий хизматчи.
Тор-М1 — зенит ракета мажмуаси

Тор-М1 — самолёт, вертолёт, учувчисиз аппаратлар, ракета ва бошқа ўрта, паст ва ўта паст баландликларда ва мураккаб ҳаво шароитларида учувчи аэродинамик нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган зенит-ракета мажмуаси.

Тор-М1нинг тактик-техник хусусиятлари

Жанговар машина оғирлиги — 37 тонна, экипажи — 4 киши. Максимал тезлиги — 65 км/соат, юриш узоқлиги — 500 км. Жангга шай бўлиш вақти — 3 дақиқа.

Зарба бериш узоқлиги — 1,5-12 км, баландлиги 0,1-6 кмни ташкил қилади. Ракеталар сони — 8 та. Ракета жанговар каллаги оғирлиги — 15кг.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0