Ўзбекистон-Россия савдосида топ-5 товарлар

Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси энг юқори ҳажмлари Россия билан қайд этилди.
Ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 62,6 млрд долларга етди. Экспорт ҳажми 24 426,2 млн долларга, импорт ҳажми эса 38 141,2 млн долларга тенг бўлди.
Ўзбекистон жаҳоннинг 198 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ташқи савдо айланмасининг салмоқли ҳиссаси Хитойга (21,9 %), Россияга (15,8 %), Қозоғистонга (7,0 %), Туркияга (5,0 %) ва Корея Республикасига (3,7 %) тўғри келган.
Ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 32,9 % ни ташкил этган. Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси энг юқори ҳажмлари Россия (48,1 %), Қозоғистон (21,4 %) ҳамда Туркманистон (5,3 %) давлатлари билан қайд этилди.

"Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (37,0 %), Покистон (16,7 %), ХХР (12,3 %) ҳамда Қозоғистон (10,3 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган", — дейилади Статистика агентлиги хабарида.

Мева ва сабзавотлар экспортининг қиймат жиҳатидан энг катта ҳажми Россияга тўғри келди, бу кўрсаткич Покистонга экспорт ҳажмидан 2,2 баробар кўп.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида ип калава (41,1 %), тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (41,0 %) асосий улушни эгаллаган. Йил бошидан 639 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 65 та давлатига экспорт қилинди.
Янгиликлар лентаси
0