Россия мутахассислари Storm Shadow ракетаси сирларини ўрганмоқда — видео

Oбуна бўлиш
Storm Shadow - зарба бериш масофаси 250 дан 560 километргача, оғирлиги 1 тоннадан ортиқ бўлган қанотли ракета.
ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Россиялик мутахассислар биринчи марта Storm Shadow қанотли ракеталарининг ички тузилишини кўрсатди.
Storm Shadow - Британия ва Франция биргаликда ишлаб чиққан қанотли ракета. У ҳаводан учирилади ва зарба бериш масофаси 250 дан 560 километргача. Украина Қуролли кучлари ўтган йилдан бери Storm Shadowʼдан фаол фойдаланмоқда.
Бундай ишларни бажариш учун савияси ва малакаси етарли бўлган мутахассислар тактик ва техник хусусиятларини ўрганиш мақсадида Storm Shadow бирликлари ва компонентларини демонтаж қилишга киришдилар.

"Сўнгги пайтларда биз Storm Shadow қанотли ракеталарини ўрганишда яқиндан иштирок этмоқдамиз. Биз уларни зарарсизлантириш технологиялари устида ишламоқдамиз”, — деди агентлик суҳбатдоши.

Видеода, шунингдек, турбореактив двигатель, паст босимли компрессор пичоқлари, ракета ва унинг корпуси йиғиладиган материаллар, жумладан, қанотнинг композит материали, қурилманинг турли кичик элементлари, белгиланишлари, уланиш ва маҳкамлагичлар ҳам кўрсатилган.
Омон қолган корпуснинг умумий ҳолатидан келиб чиқиб, шундай хулосага келиш мумкинки, ракета нишонга яқинлашиш вақтида электрон уруш тизимлари томонидан бостирилган ёки техник носозлик туфайли қулаган.
Янгиликлар лентаси
0