ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев шамоллаб қолиб ҳозирда даволаш муолажаларини олмоқда, деб хабар қилган Спутник Қозоғистон Акорди матбуот-хизматига таянган ҳолда.
13 октябр, пайшанба куни, Назарбоев Арманистон президенти Серж Саргсяннинг таклифига кўра, Арманистонга ташриф уюштириши лозим эди. Қозоғистон президенти қачон даволанишдан чиқиши муддати ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.