ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари Мьянмадан Бангладешга келган қочқинлар йиғилган ҳуқудга шошилинч инсонпарварлик ёрдамини юбормоқда, деб хабар қилди РИА Новости WAM давлат ахборот агентлигига таянган ҳолда.
Жорий йил 25 август куни зўравонликлар бошланганидан сўнг оммавий равишда Бангладешга қочишга мажбур бўлганлар.
Қочқинлар ҳарбийлар ва будпарастлар Рохина вилоятига ҳужум қилганларини ва тинч аҳолини қиришни бошлаганларини айтмоқдалар.
2012 йилда будпасрастлар ва рохиня мусулмонлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар пайтида юз минг мусулмон мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди.
БАА вице-президенти ва Бош вазири, Будай ҳукмдори Муҳаммад бин Рашид Ал Маҳтум Кутупалонгда ташкил қилинган қочқинлар лагерига B747-400 самолётида инсонпарварлик ёрдами юборилишига буйруқ берган.
Самолёт бортида қочқинлар учун палаткалар ҳам борлиги айтилмоқда.
Илгарироқ БМТ раҳбарияти Мьянмадаги қочоқларга ёрдам учун $7 млн ажратилиши ҳақида маълум қилган эди.
Қозоғистонда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида ҳам Мьянмадаги мусулмонлар билан боғлиқ муаммо кўтарилган эди. Хусусан, Қозоғистон президенти Мьянмадаги вазият ИҲТ аъзо давлатларини ташвишлантираётганини айтиб, Мьянма ҳукуматини зўравонликларни тўхтатишга ва можарони тинч йўл билан ҳал этишга чақирган эди.
Куни кеча Ўзбекистон ҳукумати мьянмалик қочқин мусулмонларга инсонпарварлик ёрдамини юборишини маълум қилди.