ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Россия бош вазири Дмитрий Медведев Алматида бўлиб ўтаётган "Глобализация даврида рақамли кун тартиби" форумида ҳамкасбларига рақамлаштириш учун маблағ тўплашни маслаҳат берди, деб ёзади Sputnik Қозоғистон.
"Ҳурматли ҳамкасблар, бош вазирлар ва уларнинг делегациялари пастроққа тушишларини ва оёқлари ердан узилмаслигини хоҳлардим. Ҳозирда муҳокама қилинаётган мавзу, мен буюмлар интернети ва бешинчи авлод алоқа тизимини ҳамда ҳамкасбларим айтиб ўтган инфраструктурани назарда тутяпман – булар жудаям қиммат технологиялардир, шу боис маблағ тўпланглар", — деди Медведев.
Алматида бугун рақамлаштириш бўйича форум бўлиб ўтмоқда. Унда МДҲ бош вазирлари ва йирик халқаро IT-компаниялар қатнашмоқда. Ўзбекистон делегациясига бош вазир Абдулла Арипов бошчилик қилмоқда.