Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунни имзолади

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат хавфсизлик хизмати давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини махсус воситалар, шакллар ва услублар билан амалга оширадиган махсус ваколатли давлат органидир.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонунни имзолади.

руки наручники - Sputnik Ўзбекистон
ДХХ раиси Абдуллаев бузғунчи сиёсий кучлар фаоллашуви кузатилаётганини айтди

Унга кўра, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ)га ўзгартирилган. Қонун матни маҳаллий нашрларда эълон қилинди.
Ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 15 мартда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган.

"Давлат хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳамда бошқа давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишдан, қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлашдан, шунингдек Давлат хавфсизлик хизматининг ваколатига киритилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам беришдан иборат", — дейилган қонунда.

Қонун талабларига кўра, ДХХ бевосита Ўзбекистон Республикаси президентига бўйсунади ва унга ҳисобдордир.

Қонунда илк бор контрразведка фаолияти, разведка фаолияти тушунчаларига таъриф берилган.

Қонун ДХХнинг ҳарбий хизматчилари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус куч ва воситаларни, ўқотар қуролни қўллаш, улар томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини белгилаб беради.

Шунингдек, ДХХга кўмаклашаётган шахсларга муносабатларнинг махфийлиги кафолатланади. ДХХга махфийлик асосида кўмаклашаётган (кўмаклашган) шахслар тўғрисидаги маълумотлар давлат сирини ташкил этади ва ошкор қилиниши мумкин эмас.

Янгиликлар лентаси
0