Москвада МДҲ мамлакатлари дўстона армиялари чемпионати бошланди

© Министерство обороны Российской ФедерацииЧемпионата дружественных армий государств-участников СНГ
Чемпионата дружественных армий государств-участников СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон жамоаси ушбу мусобақаларда илк бор иштирок этмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Москвадаги ЦСКА спорт мажмуасида Москвада МДҲнинг дўстона  армиялари орасида ўтказиладиган “Қўмондонлар стартлари” (Командирские старты) мусобақаси бошланди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

Чемпионатда Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон спорт жамоалари иштирок этмоқда.

“МДҲ Мудофаа вазирлари Кенгашининг Спорт қўмитаси қарамоғида бўлиб ўтаётган ушбу мусобақалар – нафақат спорт мусобақаси, балким биродар Қуролли кучлар орасида ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш,  ишончни ва ўзаро тушунишни оширишга қаратилган”, — деди Андрей Зыков, Россия Қуролли  кучларида Жисмония тарбия бошқармаси раҳбари.

Олти мамлакатдан келган спортчиларни машҳур гимнастикачи, ЦСКА спорт клуби директори ўринбосари, полковник Светлана Хоркина ҳам табриклади.

Чемпионат дастурига иккита жамоалар мусобақаси ва тўртта шахсий мусобақалар киритилган: енгил атлетика эстафетаси, сузиш, ўқ отиш, гимнастика ва енгил атлетика. Спортчилар ёшига қараб уч гуруҳга бўлинган. Мусобақалар 20 апрелга қадар давом этади.

"Қўмондонлик стартлари" мусобақаси Россияда 2013 йилдан бошлаб ўтказиб келинмоқда. 2015 йилда ушбу мусобақа МДҲ давлатлари орасида ўтказиладиган спартакиада ўйинлари таркибига киртилган эди.

Янгиликлар лентаси
0