ССП ўзбекистонлик тадбиркорларни Тожикистонда кўргазмада иштирок этишга чорламоқда

© © Sputnik / Амир ИсаевРемесленная ярмарка в Исмаилитском центре в Душанбе
Ремесленная ярмарка в Исмаилитском центре в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур кўргазма-ярмаркада МДҲ, Хитой ва Эрон давлатлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ўзбекистонлик тадбиркорларни Тожикистонда ўтказиладиган халқаро кўргазмага таклиф этмоқда.

"Суғд-2018" халқаро кўргазма-ярмаркаси 6-7 июль кунлари Тожикистон Республикасидаги Суғд вилоятининг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур кўргазма-ярмаркада МДҲ, Хитой ва Эрон давлатлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Кўргазмада Ўзбекистон вакиллари учун 30 та стенд ажратилган.

Ҳар бир кўргазма стендининг ўлчами 3х3, баландлиги 2,2 метр. Яъни, битта стенднинг майдони 9 м2.

Мазкур кўргазма-ярмаркада иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлардан +99895 144 91 01 (Д.Менглиев) ва +99893 550 77 05 Ф.Маманов телефон рақамлари орқали боғланиш сўралмоқда.

Янгиликлар лентаси
0