Камилов Афғонистон президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчисини қабул қилди

© МИД Узбекистана / Зафар ЮлдашкуловМинистр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов принял Советника Президента Исламской Республики Афганистан по вопросам национальной безопасности Мухаммада Ханифа Атмара
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов принял Советника Президента Исламской Республики Афганистан по вопросам национальной безопасности Мухаммада Ханифа Атмара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Афғонистон ва минтақа кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмарни қабул қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Андрей Князев - Sputnik Ўзбекистон
"Толибон" ҳаракати билан музокаралар Ўзбекистонга нима беради - эксперт Князев фикри

Учрашув бошида Муҳаммад Ҳаниф Атмар қурғоқчиликдан жабр чеккан Афғонистон халқига кўрсатилган гуманитар ёрдам учун президент Муҳаммад Ашраф Ғани номидан Ўзбекистон Ҳукумати ва халқига самимий миннатдорлик изҳор этди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Афғонистон ва минтақа кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Президент маслаҳатчиси Афғонистондаги вазият ҳақида батафсил маълумот берди. У 2018-йил 26-27-март кунлари Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича изчил ва тизимли ишлар учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Дунё ҳамжамияти "Толибон"га босимни кучайтириш керак, деб ҳисоблайди АҚШ

Шунингдек, Афғонистон томони Ташқи ишлар вазирлигининг 18-июндаги Баёнотида келтирилган тинчлик музокаралари жараёнига кўмак кўрсатиш тўғрисидаги Ўзбекистон ҳукумати мавқейини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий, гуманитар, таълим ва бошқа соҳаларда давлатлараро ҳамкорликнинг жадал ривожланиши мамнуният билан таъкидлади ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Янгиликлар лентаси
0