Термизда Афғонистон консулхонаси очилади

© Instagram / Official Account of the Office of the President of AfghanistanВизит президента Афганистана Ашрафа Гани в Узбекистан
Визит президента Афганистана Ашрафа Гани в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани мамлакатда тинчлик жараёни ўрнатишдаги саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон Термизда Афғонистон консулхонасини очишга келишиб олди.

Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Афғонистонга ташрифи давомида маълум бўлди. 8 июл куни президент Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон делегациясини қабул қилди.

Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ давлатлари Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунларини қўллаб-қувватлади

"Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, биринчи навбатда Афғонистон президентининг 2017 йил декабрдаги Ўзбекистонга расмий ташрифи ва юқори даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларнинг бажарилиши муҳокама қилинди. Мазкур йўналишда йирик инвестицион, транспорт-коммуникациявий, савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Учрашувда Ўзбекистон Термизда Афғонистон консулхонаси очилишига розилиги тасдиқланди", – дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани мамлакатда тинчлик жараёни ўрнатишдаги саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Янгиликлар лентаси
0