Бугун об-ҳаво қандай бўлади

© Sputnik / Зафар ХалиловСнегопад в Ташкенте.
Снегопад в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2023
Oбуна бўлиш
Бугун тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади. Айрим жойларга туман тушади.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида кучсиз қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат кечаси -18-20 даража совуқ, кундузи -10-12 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси -20-25 даража совуқ, кундузи -7-12 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳарорат кечаси -15-20 даража совуқ, кундузи -7-12 даража совуқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат кечаси -15-20 даража совуқ, кундузи -7-12 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат кечаси -12-17 даража совуқ, баъзи жойларда -20 даража совуқгача, кундузи -5-10 даража совуқ, баъзи жойларда -12 даража совуқгача бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятида йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат кечаси -8-13 даража совуқ, баъзи жойларда -17 даража совуқгача, кундузи -3-8 даража совуқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси -10-15 даража совуқ, баъзи жойларда -17 даража совуқгача, кундузи -5-10 даража совуқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга тушиши мумкин. Қор кўчиш ҳавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -18-23 даража совуқ, кундузи -10-15 даража совуқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0