Прeзидeнт мактабларида битта ўринга нечта номзод тўғри келиши маълум қилинди

© Давлат тест маркази Тест синовлари
Тест синовлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2023
Oбуна бўлиш
Ҳудудлар кесимида бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон ва Фарғона вилоятларига тўғри келмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Республика миқёсида Президент мактабларига қабул қилинган ҳужжатлар бўйича битта ўринга ўртача 169 та номзод тўғри келмоқда. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муасасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров маълум қилди.
Ҳудудлар кесимида бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон ва Фарғона вилоятида, бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг паст кўрсаткич Сирдарё ва Навоий вилоятига тўғри келмоқда.
Энг юқори кўрсаткич:
Андижон вилоятида 267 та;
Фарғона вилоятида 229 та.
Энг паст кўрсаткич:
Сирдарё вилояти - 80 та;
Навоий вилояти - 74 тага.
Президент мактабларининг биринчи босқич имтиҳонлари 15 июль куни 3 сменада: 1-смена соат 08.00да, 2-смена 12.00да ҳамда 3-смена 17.00да бўлиб ўтади.
Бунда, талабгорлар 1 соат вақт давомида математика фанидан 30 та тест топшириқларини бажариши лозим.
Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотлар талабгорнинг ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома тарзида юборилди.
Талабгорлар имтиҳон бошланишидан 1 ярим соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан имтиҳон бўлиб ўтадиган жойга келишлари керак.
Президентская школа в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
Прeзидeнт мактаблари янги ўқув йили учун қабул эълон қилди
Янгиликлар лентаси
0