"Мен бунда яхши нарса кўрмаяпман" — Путин Украинанинг НАТОга кириши мумкинлиги ҳақида

© Sputnik / Гавриил Григоров / Медиабанкка ўтиш Россия президенти Владимир Путин
 Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2023
Oбуна бўлиш
Россия Федерацияси раҳбарининг Украинанинг НАТОга қўшилиши Россия хавфсизлигига таҳдид солиши, шунингдек, бу халқаро майдонда қўшимча кескинликка олиб келишига ишончи комил.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Украинанинг НАТОга қўшилиши Россия Федерацияси учун хавфсизликка таҳдидларни келтириб чиқаради ва Украинанинг ўз хавфсизлигини оширмайди. Бу ҳақда Владимир Путин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Украинанинг НАТОга аъзолигига келсак, биз бу ҳақда бир неча бор гапирганмиз, бу Россия хавфсизлигига таҳдид солади. Шубҳасиз. Ва, аслида, махсус ҳарбий операциянинг сабабларидан бири - Украинанинг НАТОга қўшилиш хавфи бўлган эди.

Ишончим комилки, бу Украинанинг ўз хавфсизлигини оширмайди. Ва умуман олганда, бу дунёни анча заифлаштиради ва халқаро майдонда қўшимча кескинликка олиб келади”, — деди Россия президенти Вилнюсдаги НАТО саммити натижаларини шарҳлар экан.

"Шунинг учун мен бунда яхши нарса кўрмаяпман", дея қўшимча қилди у. Путин, шунингдек, Россия Федерациясининг бу борадаги позицияси ҳаммага маълум эканини эслатди.
Янгиликлар лентаси
0