Тошкент шаҳри ва вилоятидаги каналлар ва сув омборларидаги сув сифати текширилди — натижа

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил обновлённый Национальный парк
Шавкат Мирзиёев посетил обновлённый Национальный парк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳридаги каналлар ва Тошкент вилояти сув омборларидаги сув сифати ўрганилди.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Тошкент шаҳри ва унинг вилоятидаги каналлар ва сув омборларидаги сув сифати текширилди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Қайд этилишича, сув ифлосланиши индекси бўйича (SII) кимёвий ифлослантирувчилар миқдорини аниқлаш учун ер усти сувларидан намуналар олинди ва таҳлил қилинди.
Намуна натижалари:
Бўзсув канали — Телеминора ҳудуди. Сув сифати II синф тоза сувлар, SII - 0,99;
Қорасув канали — Фурқат боғи ҳудудида. Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, SII - 2,4;
Салар канали — Экопаркдан қуйида. Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, SII - 2,13;
Анхор канали — Кичик халқа йўлидан қуйида. Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, SII – 1,65;
Бўрижар канали – Magic city боғи ҳудуди. Сув сифати II синф тоза сувлар, SII– 0,76;
Чорвоқ сув омбори – Сув сифати II синф тоза сувлар, SII - 0,63;
Туябўғиз сув омбори – Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, SII- 1,75.

“Олдинги ҳафта билан солиштирилганда Тошкент шаҳридаги каналлар ва Тошкент вилояти сув омборларидаги сув сифати муҳим ўзгаришларга дуч келмади. Фақат Анхор каналида сув сифати SII бўйича бироз ёмонлашди III синф - ўртача ифлосланган сувлар”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Сув ифлосланиши индексидан (SII)- ер усти сувлари сифатини комплекс баҳолаш учун фойдаланилади. У нафақат сув сифатини турли сув объектларида солиштиришга, балки сув сифатини вақтинчалик ва фазовий динамикасини баҳолаш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0