Энди камералар хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни ҳам қайд этади

© Sputnik / Наталья СеливерстоваКамера фотовидеофиксации
Камера фотовидеофиксации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2023
Oбуна бўлиш
Хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик БҲМ 50 фоизи миқдорида жаримага сабаб бўлади.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Энди республика бўйлаб қоидабузарликни аниқловчи махсус қурилмалар ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқаришида хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиши каби қоидабузарликларни ҳам қайд этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.
Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;
ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;
ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар;
хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ майоқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 1-қисмига кўра, хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик БҲМнинг 50 фоизи (165 минг сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади.
Қайси бемор йўловчилар хавфсизлик камарини тақмаслиги мумкин
Янгиликлар лентаси
0