Футбол: Ўзбекистон-Миср ўртоқлик ўйини — вақт ва манзил

© Фото: ЎФАФутбол бўйича U-23 Ўзбекистон терма жамоаси
Футбол бўйича U-23 Ўзбекистон терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўйин бугун соат 19:00 да Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун, 16 октябрь куни ФИФА кунлари доирасида иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Тимур Кападзе қўл остидаги футболчилар бу гал сўнгги Африка кубогининг финалчиси, Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма қўлга киритиб улгурган Миср U-23 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Ўйин бугун соат 19:00 да Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 жамоаси 3 кун олдин Испанияга қарши баҳсда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Янгиликлар лентаси
0