Футбол: Ўзбекистон Хитой устидан иродали ғалабага эришди - видео

© Ассоциация футбола УзбекистанаХитой-Ўзбекистон ўртоқлик учрашуви
Хитой-Ўзбекистон ўртоқлик учрашуви - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Вьетнамдан кейин Хитойни ҳам мағлуб этди.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.
Учрашув Хитойнинг Далян шаҳридаги "Dalian Sports Center” стадионида бўлиб ўтди. Биринчи бўлим аввалида "оқ бўрилар" фаол ҳаракат қилишди, кетма-кет иккита бурчак тўпига эга бўлишди. Бироқ бундан унумли фойдалана олишмади. Рақиблар ўйиннинг 41-дақиқасида хавфли ҳужум уюштиришди ва дарвозани ишғол қилишди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида хитойликлар устунлиги билан якунланди.
77-дақиқада Отабек Шукуровнинг ажойиб зарбасидан кейин Аббосбек Файзуллаев пенальти ишлади. Шукурув пенальтидан гол ура олмади, аммо қайтган тўпни ўзи хитойликлар дарвозага йўллаб қўйди - 1:1.
86-дақиқада Жамшид Искандеров иккинчи гол муаллифи бўлди ва Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди. Ўйинда бошқа гол урилмоқда. Шу тариқа, "оқ бўрилар" хитойликлар устидан иродали ғалабага эришди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Вьетнам устидан 2:0 ҳисобида зафар қучган эди.
Янгиликлар лентаси
0