Ўзбекистон аёллар терма жамоаси муҳим мусобақага тайёрланмоқда — фото
© НОКЎзбекистонлик футболчи қизлар муҳим мусобақага тайёрланишмоқда
© НОК
Oбуна бўлиш
Осиё минтақасида аёллар футболи бўйича Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи саралаш мусобақасининг иккинчи босқич беллашувлари бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси муҳим мусобақага тайёрланмоқда, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Шу йилнинг 26 октябрь – 1 ноябрь кунлари Осиё минтақасида аёллар футболи бўйича Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи саралаш мусобақасининг иккинчи босқич беллашувлари бўлиб ўтади.
© НОКЎзбекистон аёллар терма жамоаси муҳим мусобақага тайёрланмоқда
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси муҳим мусобақага тайёрланмоқда
© НОК
Тошкент шаҳри "С" гуруҳидан ўрин олган ўйинларга мезбонлик қилади. Айни пайтда Мидори Хонда бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси пойтахтда тайёргарликнинг сўнгги қисмини олиб бормоқда.
© НОКЎзбекистон аёллар терма жамоаси муҳим мусобақага тайёрланмоқда
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси муҳим мусобақага тайёрланмоқда
© НОК
Мазкур босқичда ҳар бир гуруҳдан (3 та гуруҳ) биринчи ўринни олган жамоалар, шунингдек, учала гуруҳда энг яхши натижа қайд этган 1 та иккинчи ўрин соҳиби ҳал қилувчи даврага йўл олади.
© НОКЎзбекистон аёллар терма жамоаси муҳим мусобақага тайёрланмоқда
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси муҳим мусобақага тайёрланмоқда
© НОК
Илк иштирокидаёқ Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида ярим финалгача етиб борган қизларнинг тайёргарлиги ушбу баҳсларга қаратилган.
Жамоанинг тақвими қуйидагича:
26 октябрь: Ўзбекистон – Вьетнам;
29 октябрь: Ўзбекистон – Япония;
1 ноябрь: Ўзбекистон – Ҳиндистон.