https://sputniknews.uz/20231026/ozbekiston-ipv6-kengash-40346092.html
Ўзбекистон IPv6 Кенгаши ташкил этилди
Ўзбекистон IPv6 Кенгаши ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Марказий Осиё “IPv6 Enhanced” саммити ўтказилди.
2023-10-26T08:21+0500
2023-10-26T08:21+0500
2023-10-26T11:33+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
ахборот технологиялари (it)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40345929_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_d138719b019913ab134b8b81fc45e65c.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон IPv6 Кенгаши ташкил этилди, дея хабар берди Рақамли технологиялар вазирлиги.Тошкентда ўтаётган “ICTWEEK – 2023” ҳафталиги доирасида Марказий Осиё “IPv6 Enhanced” саммити ўтказилди.Саммитдан асосий мақсад – IPv6 протоколини жорий этиш бўйича халқаро ташкилотлар ва компаниялар ўзаро тажриба алмашиш, Ўзбекистонда IPv6 протоколини жорий этишни қўллаб-қувватлашдан иборат. Тадбирда “IPv6 Форум”, “RIPE NCC”, “Huawei Technologies Co. Ltd”, “IETF IAB”, “UMS”, “Uzbektelekom” каби халқаро ва маҳаллий компания ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Анжуман доирасида IPv6 протоколини амалиётга жорий этиш ва интеграция қилиш бўйича етакчи хорижий компаниялар ва мамлакатлар тажрибаси, эришилган ютуқлар, дуч келинадиган муаммолар, истиқболли лойиҳалар ва ушбу йўналишдаги имкониятлар муҳокама қилинди.IPv6 - интернет протоколининг янги версияси бўлиб, олдинги версия интернетда фойдаланилганда дуч келган муаммоларни бир қатор фундаментал ўзгаришлар орқали ҳал қилиш учун мўлжалланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40345929_135:27:1183:813_1920x0_80_0_0_745fa794ded1d5a73138542ff3e8a3de.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
ўзбекистон ipv6 кенгаши марказий осиё интернет
ўзбекистон ipv6 кенгаши марказий осиё интернет
Ўзбекистон IPv6 Кенгаши ташкил этилди
08:21 26.10.2023 (янгиланди: 11:33 26.10.2023) Тошкентда Марказий Осиё “IPv6 Enhanced” саммити ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон IPv6 Кенгаши ташкил этилди, дея хабар берди
Рақамли технологиялар вазирлиги. Тошкентда ўтаётган “ICTWEEK – 2023” ҳафталиги доирасида Марказий Осиё “IPv6 Enhanced” саммити ўтказилди.
Саммитдан асосий мақсад – IPv6 протоколини жорий этиш бўйича халқаро ташкилотлар ва компаниялар ўзаро тажриба алмашиш, Ўзбекистонда IPv6 протоколини жорий этишни қўллаб-қувватлашдан иборат.
“Саммит доирасида Ўзбекистон IPv6 Кенгаши ташкил этилгани эълон қилинди”, — дейилади хабарда.
Тадбирда “IPv6 Форум”, “RIPE NCC”, “Huawei Technologies Co. Ltd”, “IETF IAB”, “UMS”, “Uzbektelekom” каби халқаро ва маҳаллий компания ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Анжуман доирасида IPv6 протоколини амалиётга жорий этиш ва интеграция қилиш бўйича етакчи хорижий компаниялар ва мамлакатлар тажрибаси, эришилган ютуқлар, дуч келинадиган муаммолар, истиқболли лойиҳалар ва ушбу йўналишдаги имкониятлар муҳокама қилинди.
IPv6 - интернет протоколининг янги версияси бўлиб, олдинги версия интернетда фойдаланилганда дуч келган муаммоларни бир қатор фундаментал ўзгаришлар орқали ҳал қилиш учун мўлжалланган.