Ҳарорат +30 даражагача кўтарилади — Ўзбекистонда 29 октябрь учун об-ҳаво

© Sputnik / Abdubakir YunusovКуз
Куз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2023
Oбуна бўлиш
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, Тошкент, Наманган вилоятлари бўйлаб айрим жойларда ёмғир ёғади.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзгидромет эртага, 29 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 26-28 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-16, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, Тошкент, Наманган вилоятлари бўйлаб айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0