"Газпром" Қозоғистон ва Ўзбекистонга газ етказиб беришнинг янги йўналишларини ўрганмоқда

© Sputnik / Иван Руднев / Медиабанкка ўтишГазовое хранилище. Архивное фото
Газовое хранилище. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ: "Газпром” ҳозирда мумкин бўлган янги йўналишлар ва газ таъминоти параметрлари устида ишламоқда.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. “Газпром” Қозоғистон ва Ўзбекистонга газ етказиб беришнинг мумкин бўлган янги йўналишлари ва параметрлари устида ишламоқда. Бу ҳақида РИА Новостига Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари учинчи департаменти директори Александр Стерник маълум қилди.

“Модернизацияга келсак, у аллақачон амалга оширилмоқда: ҳамкорларимизнинг илтимосига кўра, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида газни Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга реверс тарзда етказиб беришни бошлаш билан “Марказий Осиё – Марказ” совет газ қувурлари тизими “иккинчи ҳаётга” эга бўлди. Уларнинг ўсиб бораётган иқтисодиёти қўшимча энергия ресурсларини талаб қилади. Ушбу тизимни модернизация қилиш жараёнида илғор рус технологияларидан фойдаланилди. "Газпром” ҳозирда мумкин бўлган янги йўналишлар ва газ таъминоти параметрлари устида ишламоқда", — деди дипломат.

Октябрь ойи бошида “Газпром” куз-қиш даврида республикадаги газ тақчиллигининг бир қисмини қоплаш учун Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга газ етказиб беришни бошлади.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг аниқлик киритишича, газ сотиб олиш бўйича шартнома икки йилга тузилган, харид ҳажми кунига 9 миллион куб метрни ташкил этади - йилига тахминан 2,8 миллиард кубометр.
Ўзбекистон Россиядан табиий газ импортини кўпайтиришдан ва бу йўналишда узоқ муддатли ишлашдан манфаатдор, деди аввалроқ мамлакат энергетика вазири.
“Газпром” раҳбари Алексей Миллернинг сўзларига кўра, “Газпром” Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан узоқ муддатли 15 йиллик ҳамкорликни муҳокама қилмоқда, шунингдек, “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурлари тизими орқали газ етказиб беришни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Трубопроводы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Путин Ўзбекистонга Россиядан газ етказиш бошланганига муносабат билдирди
Янгиликлар лентаси
0