Ўзбекистонлик ёшлар Бутунжаҳон ёшлар фестивалида иштирок этмоқда

© Дирекция Всемирного фестиваля молодёжиДирекция Всемирного фестиваля молодёжи
Дирекция Всемирного фестиваля молодёжи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2024
Oбуна бўлиш
Фестиваль иштирокчиси Зарина Шопулотова фестивалнинг илк кунлари Ўзбекистон ёшлар делегацияси учун қандай ўтаётгани ҳақида гапириб берди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Россиянинг “Сириус” федерал ҳудудида ўтаётган Бутунжаҳон ёшлар фестивалида ўзбекистонлик талабалар ва ёш олимлар ҳам иштирок этмоқда.
Бутунжаҳон ёшлар фестивалида 20 минг иштирокчини ўзида бирлаштирди. Улар орасида ўзбекистонлик ёшлар ҳам бор. Фестиваль иштирокчиси Зарина Шопулотова фестивалнинг илк кунлари Ўзбекистон ёшлар делегацияси учун қандай ўтаётгани ҳақида гапириб берди.

“Самарқанд давлат тиббиёт университетида ўқийман ва ишлайман. Биз 12 кишидан иборат талабалар ва ёш олимлар билан ташриф буюрдик. Юртимиздан жуда кўп совғалар олиб келдик. Масалан, писта, ҳар хил ширинликлар, ҳолва ва кўплаб миллий ўйинчоқлар. Биз мусобақаларда қатнашяпмиз. Биз яна ва яна қайтиб келиш учун юртимизга жуда кўп унутилмас туйғулар билан қайтишни хоҳлаймиз”, — дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди у.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон ёшлар фестивали Россия президенти Владимир Путиннинг фармони билан 1—7-март кунлари “Сириус” федерал ҳудудида ўтказилади ва фан, ижод, спорт ва сиёсатда муваффақиятларга эришган ёшларнинг энг яхши вакилларини бирлаштиради.
Россия Федерацияси раҳбари “фестивал адолатли, кўп қутбли дунёни шакллантириш йўлидаги муҳим қадам бўлишига” ишонч билдирди. Ташкилотчилар бирлаштирувчи форматини қайд этган тадбирда 20 минг киши иштирок этади, уларнинг ярми хорижликлардир.
Улар турли соҳадаги етакчи мутахассисларнинг маърузаларини тинглашлари, сиёсатчилар ва вазирларга саволлар беришлари, таниқли мусиқачиларнинг концертларига боришлари, сунъий интеллект ёрдамида шоу-дебатларда қатнашишлари мумкин бўлади.
Бу йил Россия тўртинчи бор ёшлар форумига мезбонлик қилади, бунгача фестиваль 1957, 1985 ва 2017 йилларда Москвада бўлиб ўтган. Биринчи Жаҳон ёшлар ва талабалар фестивали 1947 йилда Прагада бўлиб ўтди ва деярли олти ҳафта давом этди.
Янгиликлар лентаси
0