Открытие информационного центра ЦИК РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россия президенти сайловлари 2024 йил 15 мартдан 17 мартгача бўлиб ўтади. Ўзбекистонда овоз бериш учун 17 март куни Тошкент ва Самарқандда сайлов участкалари очилади.

Бутун мамлакат бўйлаб сайлов жараёнини бир нуқтадан кузатиш мумкин бўлди — сенатор

© Межпарламентская ассамблея СНГСенатор Узбекистана: На участках было много молодежи – это очень патриотичный момент
Сенатор Узбекистана: На участках было много молодежи – это очень патриотичный момент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2024
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Сенати ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари МДҲ ПА халқаро кузатувчилар гуруҳи таркибида президент сайловини кузатишда иштирок этдишди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Бутун мамлакат бўйлаб Россия президент сайлови жараёнини бир нуқтадан кузатиш мумкин. Бу ҳақда ўзбекистонлик сенатор Шуҳрат Чуллиев маълум қилди, деб ёзмоқда МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси.
Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Чуллиев ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Шуҳрат Бафаев МДҲ ПА халқаро кузатувчилар гуруҳи таркибида президент сайловини кузатишда иштирок этдишди.

“Бу болалар ёшлигиданоқ ўз халқига, давлат ишларига, Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини уйғотадиган ғоят ватанпарварлик даври. Бугун овоз берган ёшлар ўз келажагини ўйлайди. Яна бир ҳайратда қолдирган иккинчи жиҳат: кексалар янги технологияларга қизиқиш билдиришди ва сайлов участкаларида электрон овоз беришни кўрсатишни сўрашди”, — деди сенатор Чуллиев.

У, шунингдек, “сайлов участкаларида кўчма электрон сайлов қутиларини биринчи марта кўришимиз эди”, дея қўшимча қилди.

“Жамоатчилик палатасидаги вазият маркази мени ҳайратда қолдирди: бутун мамлакат бўйлаб сайлов жараёнини бир нуқтадан кузатиш мумкин. Мана бу ерда замонавий технологиялардан қандай фойдаланиш керак”,— деди Чуллиев.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Россия президенти сайловида овоз бериш 3 кун давом этди: 15, 16 ва 17 март кунлари. Давлат раҳбари лавозимига тўрт нафар номзод рўйхатга олинган: Леонид Слуцкий (ЛДПР), Николай Харитонов (КПРФ), Владислав Даванков (Новие люди) ва Владимир Путин (мустақил номзод).
Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди — эксперт
Янгиликлар лентаси
0