Открытие информационного центра ЦИК РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россия президенти сайловлари 2024 йил 15 мартдан 17 мартгача бўлиб ўтади. Ўзбекистонда овоз бериш учун 17 март куни Тошкент ва Самарқандда сайлов участкалари очилади.

Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан яна бир бор табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2024
Oбуна бўлиш
Телефон орқали мулоқот чоғида бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни ишончли ғалаба билан дилдан қутлаб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Давлат раҳбари сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари россияликлар амалдаги президентга юксак ишонч билдираётгани, амалга оширилаётган сиёсат ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор тасдиқлаганини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
“Бугун ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор суръатда ошиб бормоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда, етакчи корхоналар, ишбилармон доиралар ва ҳудудлар ўртасида кооперация алоқалари кучаймоқда. Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этмоқда”, — дейилади хабарда.
Шу йилнинг апрель ойида Тошкентда кооперациянинг янги шакллари ва истиқболли лойиҳаларини илгари суриш учун самарали майдонга айланган навбатдаги “ИННОПРОМ” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади.
Телефон орқали мулоқот чоғида бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Лидеры Узбекистана и России обсудили вопросы практической реализации договоренностей на высшем уровне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
Янгиликлар лентаси
0