Москвадаги терактда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмаган — элчихона

© Sputnik / Мария ДевахинаЗдание посольства Республики Узбекистан в Москве.
Здание посольства Республики Узбекистан в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2024
Oбуна бўлиш
Элчихона тинч аҳоли жабрланган терактни чуқур қайғу билан қабул қилганини маълум қилди ва қурбонлари оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Москвадаги Крокус Сити Холл концерт залида содир бўлган терактда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаганини хабар қилди.
"Крокус Сити Холлда рўй берган портлаш ва отишма оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани, натижада тинч аҳоли вакиллари жабрлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу ҳисси билан қабул қилди.
Элчихона қабул қилувчи давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада. Ҳозирда жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, шунингдек, барча жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини изҳор қиламиз", - дейилади элчихона хабарида.
Шу билан бирга элчихона Ўзбекистон фуқароларини хотиржамликка ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирган. Эҳтиёж бўлганда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимига мурожаат қилиш мумкин. Дейилади хабарда. Консуллик бўлими телефонлари: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76. Электрон почта: uzkorus@mail.ru

Жума куни Москвадаги Крокус Сити Холл концерт залига уюштирилган теракт оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра 40 киши қурбон бўлган 100дан ортиқ одам жароҳатланган.
Янгиликлар лентаси
0