Россия бозорига Марказий Осиёдан импорт деярли 12 фоизга ўсди — Денис Мантуров

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишРоссия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров
Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2024
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкентда тўртинчи бор “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўтган йили Россия бозорига Марказий Осиёдан импорт деярли 12% ўсди. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров “Марказий Осиёда саноат кооперацияси: минтақавий эътибор” ялпи сессиясида айтиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тошкентда тўртинчи бор “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Асосий ялпи мажлисда сўзга чиққан Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг сўзларига кўра, ўзаро товар айирбошлашнинг ўсиши логистикани ривожлантиради, қўшма лойиҳалар сонини ва миллий валюталарда ҳисоб-китоблар улушини оширади.
“Ўтган йили Марказий Осиёдан Россия бозорига импорт деярли 12 фоизга ошди”, — деди у.
Мантуров, шунингдек, Россия президенти Владимир Путиннинг “Биз ишончли шериклар билан биргаликда глобал занжирлар яратишда давом этамиз” деган сўзларини эслатиб ўтди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг қайд этишича, Россия ва Ўзбекистон ўртасида инвестицион лойиҳалар портфели аллақачон 20 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.
© Sputnik/Зафар ХалиловГлавная пленарная сессия: "Промышленная кооперация в Центральной Азии: региональный фокус"
Главная пленарная сессия: Промышленная кооперация в Центральной Азии: региональный фокус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2024
Главная пленарная сессия: "Промышленная кооперация в Центральной Азии: региональный фокус"

“Томонлар билан ўзаро ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш натижасида асосий йўналишлар бўйича қатор механизмлар яратилди. Россия Федерациясидан товар айирбошлаш изчил ўсиб бормоқда. Бу кўрсаткич аллақачон 10 миллиард долларига етган ҳамда инвестиция лойиҳалари портфели аллақачон 20 миллиард доллардан ортиқ” – дейди Жамшид Ходжаев.

Унинг сўзларига кўра, Иннопром кўргазмаси анъанавий бўлиб, нафақат Ўзбекистон-Россия корхоналари, балки бутун Марказий Осиё минтақаси ва ундан ташқаридаги ҳамкорликдан далолат беради.
Бу йилги кўргазмада 10 мингдан ортиқ хорижий компания ва 27 давлатдан ишбилармон делегациялар иштирок этмоқда. Меҳмонларнинг аксарияти аллақачон Ўзбекистонга ташриф буюрган.
22-24 апрель кунлари “Ўзэкспомарказ” да ўтказиладиган кўргазма бир қатор муҳим муаммоларни ҳал қилиш, жумладан, энг янги саноат технологияларини илгари суриш ва корхоналар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашишга мўлжалланган.
В Ташкенте открылась выставка Иннопром. Центральная Азия 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2024
“Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмаси: кун тартибидан қандай тадбирлар жой олган?
Янгиликлар лентаси
0